Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бавария – ПСЖ, Реал – Ливерпуль. ЕЧЛда супер жуфтликлар юзага келди

Бавария – ПСЖ, Реал – Ливерпуль. ЕЧЛда супер жуфтликлар юзага келди

Бугун, 19 март куни УЕФАнинг Ньондаги қароргоҳида Чемпионлар лигаси 1/4 ва 1/2 финал босқичларига қуръа ташланди.

Қуръа натижасига кўра, ЕЧЛ 1/4 финалида:

  • Манчестер Сити – Боруссия Д
  • Порту – Челси
  • Бавария – ПСЖ
  • Реал – Ливерпуль баҳс олиб борадиган бўлди.

Қуръада қайси жуфтликларнинг яримфиналда ўзаро дуч келиши ҳам аниқланди. Унга кўра:

  • Порту – Челси ғолиби Реал – Ливерпуль ғолиби билан, Манчестер Сити – Боруссия Д ғолиби эса Бавария – ПСЖ ғолиби билан баҳслашади.

Чоракфиналнинг дастлабки баҳслари 6-7 апрель, жавоб учрашувлари эса 13-14 апрель кунлари ўтказилади. Яримфинал ўйинлари эса 27-28 апрель ва 4-5 май кунларига белгиланган.

Финал 29 май куни Истанбулдаги «Отатурк» ўйингоҳида ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг