Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Барселона»: маошни пасайтириш таклифи рад этилди

«Барселона»: маошни пасайтириш таклифи рад этилди

Фото: «Barcelona FC News Now»

«Барселона» футболчилари маошни пасайтириш тўғрисидаги таклифга рад жавобини беришди.

«Marca» нашрига кўра, раҳбарият уларнинг иш ҳақидан 30 фоизгача чегириб ташлашга уриниб кўрган.

Каталония клуби пандемия ортидан март ойида ҳам футболчиларнинг маошига «кўз олайтирганди». Ўшанда футболчилар оғир паллада клубга ёрдам бўлсин деб иш ҳақларининг 70 фоизидан воз кечишганди.

Таъкидлаш керакки, пандемия ва иқтисодий инқироз туфайли «Барселона» молиявий қийинчиликларни бошдан ўтказяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг