Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Барселона» дардига дард қўшилди. Асосий ҳужумчи узоқ муддатга сафдан чиқди

«Барселона» дардига дард қўшилди. Асосий ҳужумчи узоқ муддатга сафдан чиқди

Фото: fcbarcelona.es

Ўз ўйинини намойиш эта олмай, Вальверденинг ўрнига янги мураббий қидириб юрган «Барселона» яна бир жиддий муаммога дуч келди. Жамоанинг марказий ҳужумчиси Луис Суарес 4 ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Уругвайлик ҳужумчи тиззасидаги жароҳатини операция қилдирди. У энди тўрт ойдан сўнг, ушбу мавсумнинг охирида сафга қайтиши мумкин.

Суарес мавсумда 23 ўйин ўтказиб, 14та гол урган. Шунингдек кщплаб голли узатмалари билан жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиларидан бири бўлиб турганди. Қолаверса, у Мессининг ҳужумдаги энг асосий тандеми ҳисобланади. Каталония клуби учун бу йўқотиш мураббий муаммосидан ҳам оғриқли кечиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг