Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Антирекорд Англия терма жамоасини B лигага равона қилди

Антирекорд Англия терма жамоасини B лигага равона қилди

Фото: Chof360.com

Англия терма жамоаси ғалабасиз ўйинлар бўйича сўнгги 29 йилдаги антирекордни такрорлади. Бу Германия терма жамоасига қарши ўйиндан сўнг юз берди.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи 6-турида инглизлар немисларни «Уэмбли»да қабул қилди. Ўйин 3:3 ҳисобида якунига етди. Бу англияликлар ғалаба нималигини билмаган қаторасига олтинчи ва ҳаммаси Миллатлар лигаси доирасидаги ўйин бўлди: «Уч шер» ҳисобида уч дуранг, уч мағлубият бор.

Gracenote Live хабар беришича, ушбу серия Англия терма жамоаси учун 1993 йилдан бери энг ёмони ҳисобланади. Қизиғи, ўшандаги ғалабасиз ўйинларнинг олтинчиси ҳам айнан Германияга қарши ўтказилганди.

Миллатлар лигасидаги ўйинлари якунига кўра, инглизлар 3-гуруҳда сўнгги ўринни эгаллаб, B лигасига тушиб кетишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг