Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чемпионга Андижонда 2 хонали уй берилди

Чемпионга Андижонда 2 хонали уй берилди

Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйинларига мамлакатимиз спортчилари муваффақиятли иштирок этди. Якунда 8 та олтин, 5 та кумуш ва 6 та бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 160 дан зиёд давлат орасида 16-ўринни эгаллади.

Токио паралимпиадаси ўйинларида Андижон вилоятидан 6 нафар спортчи йўлланма олган эди. Айниқса, пара енгил атлетика мусобақасининг F41 классида ядро улоқтириш баҳсларида иштирок этган Бобуржон Омонов 14,06 метр натижани қайд этиб, олимпиада чемпионлигини қўлга киритди. Шу билан бирга,  ядро улоқтириш бўйича паралимпия рекордини янгилади.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокими паралимпиа чемпиони ва рекордчиси Бобуржон Омоновга Андижон шаҳрида қад ростлаган 16 қаватли янги уйнинг 2 хонали квартираси калитини тантанали равишда топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг