Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Агент: «Сельта» Шомуродовни олишни истаганди, аммо биз Смоловни таклиф этдик

Агент: «Сельта» Шомуродовни олишни истаганди, аммо биз Смоловни таклиф этдик

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг агенти Герман Ткаченко Испаниянинг «Сельта» клуби ўзбекистонлик ҳужумчига қизиқиш билдирганини тасдиқлади.

— «Сельта» аслида Элдор Шомуродовни сотиб олишни истаган эди, аммо биз: «Бунинг иложи йўқ», дея жавоб қайтардик.

Орадан ярим соат ўтгач уларга биз таклиф билан чиқдик: «Келинглар, Федор Смоловни кўриб чиқамиз». Оқибатда бу трансфер амалга ошди», — дейди Ткаченко.

Эслатиб ўтамиз, Герман Ткаченко ёзда Элдор Шомуродов Европанинг кучли чемпионатларидан бирига ўтишини таъкидлаган эди. Айни вақтда ҳужумчи инглиз тилини ўрганмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг