Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2023-2024 ўқув йилидан спорт таълими хорижий дастурлар асосида шакллантирилади

2023-2024 ўқув йилидан спорт таълими хорижий дастурлар асосида шакллантирилади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари шу йил 23 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида спорт таълимини ривожлантириш, соҳага илмий ёндашувларни татбиқ этиш вазифасини қўйган эди.

Тақдимотда шу борада тайёрланган режа-таклифлар кўриб чиқилди. Улар учта муҳим йўналишни қамраб олган: биринчиси — Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида таълим сифатини ошириш, иккинчиси — спорт таълими муассасаларида бошқарув тизимини такомиллаштириш, учинчиси — соҳада илмий тадқиқотлар тизимини яхшилаш.

Қайд этилишича, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб таълим дастурлари етакчи хорижий университетларнинг дастурига кўра шакллантирилади. Барча бакалавриат ва магистратура йўналишларига оид малака талаблари қайта кўриб чиқилади, ўқитувчилар ва битирувчиларнинг билими, маҳорати ва педагогик кўникмаларини баҳоловчи компетенциявий сертификатлаш йўлга қўйилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг