Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили тайинланди

Фото:«Xabar.uz»

Ҳукумат қарори билан Маъруфжон Маматожиевич Тажибоев Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, ваколатли вакил:

• Олий Мажлис палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлайди;

• Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этади;

• Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг иштирок этишига кўмаклашади.

Ушбу лавозим 2017 йилнинг 28 сентябрь куни президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори асосида жорий этилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг