Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сурхондарё ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Аҳмад Сувонқулов Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган.

Бугун, 22 октябрь куни вилоят ҳокимлигида ҳоким Тўра Боболов иштирокида фаоллар йиғилиши ўтказилган.

Шу кунгача бу лавозимда Алишер Амиров ишлаб келаётганди, бугун у Шеробод туманига ҳоким бўлган эди.

Аҳмад Сувонқулов эса бунгача Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш марказида бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг