Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентини табриклади

Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президентини табриклади

8 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари биродар Тожикистон Президенти ва халқини мустақилликка эришилганининг 30 йиллиги билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик, катта муваффақиятлар ва равнақ тилакларини изҳор этди.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Президентлар жорий йилнинг 16-17 сентябрь кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси тадбирларига тайёргарликнинг боришини кўриб чиқдилар, шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар.

ШҲТнинг бўлажак саммити доирасида етакчилар икки томонлама ва минтақа кун тартибидаги масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказиши юзасидан келишувга эришилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг