Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашиб, Тошкентга қайтиб келди

Шавкат Мирзиёев МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида қатнашиб, Тошкентга қайтиб келди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар давлат раҳбарлари кенгашининг норасмий мажлисида иштирок этди. Бу ҳақда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёевни Россия Федерацияси президенти Владимир Путин кутиб олди.

Икки давлат раҳбарларининг суҳбати бўлиб ўтди, унда икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик истиқболлари, халқаро аҳамиятга молик масалалар муҳокама қилинди.

МДҲ норасмий саммитида Арманистон, Беларусь, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Кўп томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари, жумладан, 2020 йилда Ҳамдўстликда Ўзбекистон раислигининг устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг