Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сергей Лавров газ иттифоқи ҳақида гапирди

Сергей Лавров газ иттифоқи ҳақида гапирди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқ тузиш масаласини фаол муҳокама қилишаётганини маълум қилди.

Қозоғистон, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги газ иттифоқи барча иштирокчилар учун фойдали,  деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандда бўлиб ўтган брифингда.

«Уч давлат, жумладан, президентлар даражасида ҳам энергия хавфсизлигини мустаҳкамлашга имкон берадиган ушбу кенг кўламли лойиҳани муҳокама қилишда олдинга силжиш бор. Бу ерда ҳамма учун имтиёзлар бўлади, чунки газ етказиб берувчилар бор. Бу масалага қизиқувчилар ҳам бор.Томонлар транзит шартлари ва нарх-наво бўйича келишиб олса, ҳамма ютади», деди Сергей Лавров.

МДҲ вазирлар кенгаши йиғилишида газ иттифоқи масаласи муҳокама қилинмади, чунки унинг МДҲга бевосита алоқаси йўқ, деди Лавров.

Самарқандда бўлиб ўтган МДҲ Ташқи ишлар вазирлари саммитида Ҳамдўстлик мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари вакиллари, шунингдек, МДҲ Ижроия қўмитаси Бош котиби иштирок этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг