Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди

Сайлов кодекси ҳамда Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 3 декабрдаги 999-сон қарорига кўра, 12 декабрь куни соат 09:00 дан сайловларга муддатидан олдин овоз бериш жараёни бошланди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Муддатидан олдин овоз бериш 18 декабрь соат 18:00 га қадар давом этади.

Маълумот учун: Сайлов кодексининг 57-моддасига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг