Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Республика бўйлаб «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» миллий акцияси ўтказилади

Республика бўйлаб «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» миллий акцияси ўтказилади

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари учун ўтказиладиган сайловларда фуқароларни фаол иштирок этишга чорлаш мақсадида «Янги Ўзбекистон - янги сайловлар» миллий акциясини ўтказиш ташаббусини билдирди.

14 декабрь куни соат 14:00дан бошлаб бир вақтнинг ўзида республика бўйлаб марказий майдон ва хиёбонларда оммавий тадбирларга старт берилади. Унда сайловга тайёргарлик жараёнлари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этилади, шунингдек, санъаткорлар, спортчилар билан учрашувлар, мусиқий дастурлар ва турли викториналар ўтказилади. Сайловлар ҳақида барча маълумотлар содда ва тушунарли тилда аҳолига етказилмоқда, деб хабар бермоқда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ахборот хизмати.

МСК маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар 50 мингга яқин сиёсий партияларнинг ва 10 мингдан ортиқ фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг кузатувчилари, 80 мингга яқин номзодларнинг ишончли вакиллари, 777 нафар маҳаллий ОАВлар вакиллари рўйхатга олинган.

ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ ПА, ШҲТ ва МДҲ каби 4 та халқаро ташкилотларнинг миссиялари сайловларни бевосита кузатиб боради. Бундан ташқари, 54 та хорижий давлатдан 350 нафар кузатувчиларнинг ташрифи кутилмоқда.

«Кузатувчиларнинг, айниқса турли давлатлардан ташриф буюрган халқаро кузатувчиларнинг ушбу жараёнлардаги иштироки сайловларни барча халқаро талабларга мос ўтишига хизмат қилади. Айниқса, жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистонда овоз бериш жараёнларини очиқ ва шаффоф ўтаётгани, фуқароларнинг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқидан бирдек тенг фойдаланиш учун имконият яратилгани ҳақида тўғридан-тўғри ахборот олиш ва намойиш этиш учун қулай шариотдир. Бунинг яна бир исботи — республикамизнинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик идораларида тузилган»,-дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг