Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент Япониядан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Президент Япониядан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунланди, деб хабар бермоқда давлатимиз раҳбарининг матбуот хизмати.

Икки томонлама учрашувлар ва қўшма тадбирларга бой дастур якунида салмоқли келишувларга эришилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Токиода Япония Императори Нарухито, Бош вазир Синдзо Абэ, парламент раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари, Япония бизнесининг етакчилари билан учрашувлар ўтказди.

Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисидаги Қўшма баёнот, ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, инвестиция битимлари ва савдо шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев МДҲнинг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербургга жўнаб кетди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг