Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Европадаги биринчи сиёсий ҳамкори қайси давлат экани айтилди

Ўзбекистоннинг Европадаги биринчи сиёсий ҳамкори қайси давлат экани айтилди

Паскаль Лоро, Изабель Сервоз-Галлуччи хоним ва Содиқ Сафоев.

Фото: ЎзА.

Франция Ўзбекистоннинг Европадаги биринчи сиёсий ва иқтисодий ҳамкорларидан ҳисобланади. Бу ҳақда  жорий йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамда Франция Европа ва ташқи ишлар вазирининг Марказий Осиёда иқтисодий дипломатия бўйича махсус вакили Паскаль Лоро иштирокида Тошкентда ўтказилган музокарада сўз борган.

Олий Мажлис Сенати матбуот хизматига кўра, учрашувда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилган.

Қайд этилишича, 2018 йил октябрь ойида президент Шавкат Мирзиёевнинг Францияга ташрифи давомида эришилган келишувлар икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда янги имкониятлар очган. Айни пайтда мазкур келишувлар доирасида молиявий-техник кўмак воситалари, шунингдек, тўғридан-тўғри сармояларни мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий инфратузилмасига жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Сенатда ўтган учрашувда Франциянинг юртимиздаги янги элчиси Изабель Сервоз-Галлуччи хоним ҳам қатнашган.

Элчихона матбуот хизматига кўра, Франциянинг иқтисодий дипломатия бўйича юқори мартабали вакили Паскаль Лоро Ўзбекистонда фаолият юритаётган француз компаниялари вакиллари билан ҳам учрашиб, ҳамкорликдаги лойиҳаларни муҳокама қилган.

БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ҳамда Европа иттифоқининг асосчиларидан бири сифатида Франция Ўзбекистон ташқи сиёсатида муҳим ҳамкор бўлиб келган. 

Икки мамлакат ўртасида турли соҳалар қатори парламентаризм соҳасида ҳам робиталар кенгаймоқда. Олий Мажлис Сенатида парламентлараро ҳамкорлик гуруҳи, Қонунчилик палатасида Ўзбекистон – Франция дўстлик гуруҳи ташкил этилган. Айни чоқда, Франция Сенатида Франция – Марказий Осиё парламентлараро гуруҳи, Миллий ассамблеяда  эса Франция – Марказий Осиё дўстлик гуруҳи фаолият юритмоқда.

С.Салим

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг