Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Миссияси раҳбари НАТО Бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди

Ўзбекистон Миссияси раҳбари НАТО Бош котибига ишонч ёрлиқларини топширди

2020 йилнинг 9 январ куни Брюссел шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг НАТО ҳузуридаги Миссияси раҳбари, Элчи Дилёр Ҳакимов Алянс Бош котиби Йенс Столтенбергга ишонч ёрлиқларини топширди.

Маросимдан кейин бўлиб ўтган суҳбатда ташкилот раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятини тўлақонли очиш имконини берувчи ва мамлакатни тарихий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқувчи туб ислоҳот ва ўзгаришларга юқори баҳо берди.

Ўзбекистон ва НАТО ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг, жумладан ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳам муҳокама қилинди.

Йенс Столтенберг Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликнинг ривожланаётганини алоҳида таъкидлади ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги можарони бартараф этиш масалаларидаги ролини қўллаб-қувватлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг