Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нуриддинжон Исмоилов Эроннинг янги сайланган президенти билан учрашди

Нуриддинжон Исмоилов Эроннинг янги сайланган президенти билан учрашди

Фото:«Parliament.gov.uz»

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Эроннинг янги сайланган Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

Унда Эрон давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловлардаги ғалабаси муносабати билан йўллаган табриги учун ўз миннатдорлигини билдирди.

Мулоқотларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалар қатори парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни бўлиб ўтган сайловларда 17 926 345 та овоз тўплаб ғалаба қозонганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг