Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Медведев: «Афғонистонни инқироздан чиқаришга қаратилган лойиҳалар ҳақида ўйлаш лозим»

Медведев:  «Афғонистонни инқироздан чиқаришга қаратилган лойиҳалар ҳақида ўйлаш лозим»

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Тошкентда ўтаётган ШҲТ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари учрашувида Россия бош вазири Дмитрий Медведев Афғонистон масаласига тўхталди. 

Россия бош вазири ШҲТни ушбу давлатни иқтисодий инқироздан олиб чиқишга қаратилган аниқ лойиҳалар ҳақида бош қотиришга чақирган, дея хабар бермоқда «Xabar.uz» мухбири.

«Кеча Афғонистон бош вазири жаноб Абдулла Абдулла билан мамлакатда осойишта ҳаётни таъминлаш борасида қилинаётган ишлар ҳақида гаплашдик. Афғон иқтисодиётини юксалтириш ҳақида аниқ-тиниқ режалар, лойиҳалар керак. Афғонистон минтақада фаол иқтисодий ва сиёсий жараёнлар иштирокчисига айланиши керак» -, деди Медведев.

Аввалроқ, Беларусь бош вазири ядро хавфсизлиги бўйича таклиф билан чиққани хабар берилганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг