Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Жаслиқ» колониясининг ёпилишига халқаро экспертлар қандай фикрда?

«Жаслиқ» колониясининг ёпилишига халқаро экспертлар қандай фикрда?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Жаслиқ” колониясини тугатиш тўғрисидаги қарорига қатор давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг тезкор муносабат билдиришмоқда.

Хусусан, АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элис Уэллс ўзининг Твиттердаги аккаунтида қуйидагиларни ёзиб қолдирди:

“Биз Ўзбекистоннинг ёмон ном чиқарган “Жаслиқ” қамоқхонасини ёпиш тўғрисидаги эълонини қўллаб-қувватлаймиз. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини яхшилаш учун ҳали олдинда кўп ишлар турибди, бироқ ушбу зулм масканининг тугатилиши ислоҳотлар йўлидаги муҳим қадам ҳисобланади”.

АҚШ Давлат департаментининг Инсон ҳуқуқлари, демократия ва меҳнат бюроси:

“Биз “Жаслиқ” қамоқхонасини ёпиш тўғрисида эълон қилгани учун Ўзбекистондан миннатдормиз. Инсон ҳуқуқлари жамиятлари бу тўғрисида деярли сўнгги 20 йил давомида сўраб келаётган эди”.

БМТнинг Ўзбекистондаги Координатори Ҳелена Фрейзер:

“Мазкур жараён доирасида БМТ инсон ҳуқуқлари тамойиллари ва БМТнинг жиноятчиликнинг олдини олиш ва одил судлов соҳасидаги стандартлар ва нормалардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга ўзининг пенитенциар тизимини ислоҳ қилишда ва қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган санкциялар ва чораларни қўллашда бундан кейин кўмаклашишга тайёр”.

Европа Иттифоқининг “Жаслиқ” жазони ўташ колонияси ёпилиши бўйича баёнотидан:

“2017-2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистоннинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўрсатилганидек, ҳуқуқ устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига амал қилиниши Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини жадаллаштиришнинг узвий шарти ҳисобланади. Ҳам хорижий, ҳам ички иқтисодий операторларнинг олиб борилаётган ислоҳотларга ишончи ва уларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция китиришга тайёрлиги даражаси мазкур соҳадаги доимий ўсишга боғлиқ. ЕИ муносабатларимизни келажакда янги даражага кўтарувчи воқеаларни қўллаб-қувватлашга тайёр”.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг