Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Олий мажлис қўшма йиғилишида бош вазирликка номзод тасдиқланади

Бугун Олий мажлис қўшма йиғилишида бош вазирликка номзод тасдиқланади

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.

Қўшма мажлис давомида бош вазир лавозимига номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

– Бош вазир лавозимига тасдиқлаш шунчаки тасдиқлаш бўлиб қолмаслиги керак. Депутатлар бош вазирдан нималар кутаётганини, халқ учун нималар қилиш кераклигини билдиришларини истаган бўлардим.

Агар биз муносиб номзодларни танлаб, ўз жойига қўя олсак, келгуси ишимизда ҳам ўзимизга осон бўлади. Бугун биз мамлакатимиз равнақи учун муҳим қарор қабул қилишимиз керак. Юрт равнақи учун бош вазир ва ҳукумат масъул бўлади.

Биз шу вақтгача катта рақамларга маҳлиё бўлиб юрдик. Аммо бундан халқ манфаат топмади. Бизнинг мақсадимиз – ҳар бир хонадоннинг даромадини ошириш бўлиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бош вазир лавозими учун Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Абдулла Арипов номзоди кўрсатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг