Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Бугун биз чегаралар ҳақида тарихий ҳужжатга қўл қўямиз» – Президент

«Бугун биз чегаралар ҳақида тарихий ҳужжатга қўл қўямиз» – Президент

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қирғизистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев ҳар икки давлат раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган музокаралар чоғида ҳамкорлик истиқболи ҳақида сўзлади, деб хабар бермоқда «Xabar.uz» мухбири.

– Ҳар икки давлатнинг ўзаро муносабатлари тарихида ҳали бирор марта бундай бирдамлик, ҳамкорлик бўлмаган. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳеч бир масалада келишмовчилик қолмаган, барча масалалар муҳокама қилиниб, келишиб олинган.

Бугун биз чегаралар ҳақида тарихий ҳужжатга қўл қўямиз.

Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида Декларация имзоланади. Бу ҳужжат ҳар икки давлат келажаги учун дарҳақиқат муҳим аҳамият касб этади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича 20 дан ортиқ  ҳужжат имзоланиши кутилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров Ала-Арча» давлат қароргоҳида тор доирада учрашув ўтказгандилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг