Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Барча сиёсий партияларга сайловларда қатнашишга рухсат берилди

 Барча сиёсий партияларга сайловларда қатнашишга рухсат берилди

Фото: Марказий сайлов комиссияси

Бугун, 15 октябрь куни соат 11.00 да Халқаро матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши видеоселектор тарзида бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этган йиғилиш кун тартибига тўртта масала киритилди.

2019 йил 10 октябрдан бошлаб мамлакат сиёсий майдонида фаолият олиб бораётган бешта сиёсий партия ваколатли вакиллари томонидан Марказий сайлов комиссиясига Сайловчилар томонидан сиёсий партиянинг сайловда иштирок этишини қўллаб қувватловчи имзолари қўйилган имзо варақалари тақдим этилганди.

11-14 октябрь кунлари имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилган таркибига МСКнинг доимий асосда ишловчи аъзолари ички ишлар ва адлия органларининг хатшунос экспертлари, мутахассислари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этилган Эксперт гуруҳи текшириб чиқиб, ижобий хулоса берди. Ушбу жараёнда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари ҳам қатнашдилар.

Бугунги йиғилишда Марказий сайлов комиссияси томонидан Эксперт гуруҳининг ижобий хулосаларига мувофиқ «Сиёсий партияларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида қатнашишига ижозат бериш тўғрисида» қарор қабул қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг