Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Арманистондан янги элчи қўйилди

Арманистондан янги элчи қўйилди

Бугун, 14 август куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Арманистоннинг янги элчиси (қароргоҳи Ереван шаҳрида) Арам Григорян билан учрашган ва ишонч ёрлиқларини қабул қилган.

Учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатлар муҳокама қилинган. Ўзбекистон-Арманистон ўртасида ўзаро товар ва хизматлар айирбошлашни кенгайтириш масалалари кўрилган.

Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг