Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Алишер Қодиров янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди

Алишер Қодиров янги вазирлик ташкил этишни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» партияси етакчиси Алишер Қодиров партиянинг кенгайтирилган йиғилишида тарбия борасида бир қатор таклифлар билан чиқди. 

Жумладан, Қодиров янги Тарбия ва таълим вазирлигини тузиш лозимлигини кўтарган. 

«Тарбия ва таълим вазирлиги ташкил этилиб, вазирнинг учта: оила ва хотин-қизлар масалаларига масъул, боғчада тарбия ва бошланғич таълимни ташкил этишга масъул, мактабда таълим ва тарбияни ташкил қилишга масъул ўринбосарлари бўлиши таклиф қилинади.

Бу вазирлик ҳар бир болани оиладан бошлаб мактабдан чиқиб кетгунича (туғилганидан 18 ёшгача) бўлган даврда тарбияси ва таълим сифати учун масъул бўлади. Вазирликка ота-оналар билан яқиндан ишлаш, уларни малакасини ошириш билан бирга, масъулиятсизлик учун жавобгарликка тортишни ташаббус қилиш ваколатлари ҳам берилиши керак», — дейилади таклифда.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилги президентлик сайлови олдидан Қодировнинг чет элда ишлаётган мигрантлардан солиқ олиш таклифи катта мунозараларга сабаб бўлганди. Ушбу масалага ҳатто амалдаги президент Шавкат Мирзиёев ҳам муносабат билдирган.

Маълумот учун, айни пайтда Ўзбекистонда таълимга тааллуқли учта вазирлик фаолият юритмоқда: Мактабгача таълим, Халқ таълими ҳамда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирликлари. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг