Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Садир Жапаровни табриклади

Абдулла Арипов Қирғизистон бош вазири Садир Жапаровни табриклади

Фото:«DW»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Садир Жапаров номига Қирғиз Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан табрик йўллади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати порталида хабар берилган. 

Табрик мактубида Қирғиз Республикаси Бош вазири Садир Жапаровга ўзаро манфаатли ҳамкорликни барча йўналишларда кенгайтиришига, шунингдек, мамлакатларимиз ва халқларимиз манфаати учун стратегик шерикликни янада мустаҳкамлашига умид билдирилган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистондаги намойишлар фонида аввалги бош вазир Кубатбек Боронов истеъфо бериб, ўрнига собиқ депутат Садир Жапаров келганди. 

Бироз аввал президент  Жээнбеков ҳам кетишини эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг