Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Абдулла Арипов бош вазир лавозимига тасдиқланди

Абдулла Арипов бош вазир лавозимига тасдиқланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Олий Мажлис қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма йиғилишида Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Абдулла Арипов бош вазирлик лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Xabar.uz мухбири маълум қилиб ўтди.

Абдулла Ариповнинг номзодини ёқлаб қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар алоҳида овоз берди. Овоз бериш натижаларига кўра қонунчилик палатаси депутатларининг 148 нафари номзодни ёқлаб чиқди. Бир депутат бетараф қолди ва яна бири овоз бермади.

Сенаторларнинг 94 нафари Абдулла Арипов учун овоз берган бўлса, 3 нафари овоз бермади. Шу тариқа Абдулла Ариповнинг номзоди бош вазирлик лавозимига тасдиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг