Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Садир Жапаров Бишкекда Абдулла Ариповни қабул қилди

Садир Жапаров Бишкекда Абдулла Ариповни қабул қилди

Фото: President.kg

Қирғизистон президенти Садир Жапаров бугун, 26 сентябр куни Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияларининг давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича қўшма мажлисида иштирок этиш учун Бишкекка борган Бош вазир Aбдулла Aриповни қабул қилди.

Бу ҳақда Қирғизистон президенти сайтида хабар берилди. 

Жапаров учрашув натижалари икки мамлакат халқлари манфаатларидан келиб чиқиб, қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича ҳуқуқий жараённи тезроқ якунлашга хизмат қилишига ишонч билдирди, дейилади хабарда.

Томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлажак давлат ташрифини муҳокама қилдилар, шунингдек, ташрифга мўлжалланган қўшма режа ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг