Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зулфиқор Мусоқов тегишли органларга мурожаат қилди

Зулфиқор Мусоқов тегишли органларга мурожаат қилди

Таниқли кинорежиссёр Зулфиқор Мусоқов муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларга мурожаат қилди.

«Ҳурматли телетомошабинлар ва интернет тармоқларидан фойдаланувчилар! Мен кинорежиссёр ва кинодраматург Зулфиқор Мусоқов, сизларга расмий шаклда ушбу хабарни етказмоқчиман. Охирги пайтларда кўпгина ташкилотлар ўзларининг реклама роликларида мен яратган кўпгина фильмларимнинг кадрларини ва ҳаттоки ўша фильмда ишлаган актёрлар иштирокида айнан уларнинг ўзи ўйнаган персонажларини ижро этиб, мендан берухсат эфирда ва интернет тармоқларида намойиш қилишяпти.

Шуни маълум қилмоқчи эдимки, шахсан мендан ҳеч ким бу рекламаларни тайёрлаш бўйича ҳеч қанақа рухсат олишмаган. Кейинги пайтларда менга ва ижодимга нисбатан муаллифлик ҳуқуқларини (сценарий муаллифи ва режиссёр сифатида) ўта қўпол равишда бузиш ҳолатларини кўп кузатяпман. Бу ишларга менинг ҳеч қанақа алоқам йўқ.

Умидворманки, мени тўғри тушунасиз. Кўпгина мухлислардан менга тинимсиз қўнғироқлар бўлмоқда: «Наҳотки сиз ўз фильмларингизни арзон бозорга солдингиз», деган эътирозларни эшитдим. Ваҳоланки, мен бу ишлардан умуман узоқдаман... Ўйлайманки, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар бу мурожаатимни бефарқ қолдиришмайди», деб ёзди режиссёр.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг