Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юртимизга Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб, ҳарорат кўтарилади

Юртимизга Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб, ҳарорат кўтарилади

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Олдинги ҳафта охирида, совуқ об-ҳавони вужудга келтирган антициклоннинг совуқ переферияси таъсири пасая бошлади.

Бугун ва эртага республиканинг барча ҳудудларида кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, кундуз кунлари қуёш ҳаво ҳароратини 3-8о илиқгача кўтаради, кечалари эса 3-6о совуқ атрофида, баъзи жойларда 8о совуқгача бўлиши сақланиб туради.

Кейинги кунларда республика ҳудудларига Эрондан илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. 

Барча ҳудудларда асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат аста-секин кўтарилади ва ҳафтанинг охирига келиб кечалари 0-3о илиқ, кундуз кунлари 12-15о илиқ бўлади, бу иқлим меъёрларидан 4-6о га юқоридир.

25-27 январда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг