Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қанча миқдорда қарз берилади? (фото)

Хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қанча миқдорда қарз берилади? (фото)

Аввалроқ, хорижда пулсиз қолган Ўзбекистон фуқароларига қарз берилиши ҳақида хабар қилинган эди. Ҳукумат қабул қилган бу борадаги тегишли қарорнинг тўлиқ нусхаси Lex.uz порталига жойлаштирилди. Унда қарз маблағлари миқдори маълум қилинган.

Унга мувофиқ, суткалик яшаш учун қарз маблағлари истиқомат қилаётган давлатдан келиб чиқиб 50 АҚШ долларидан 150 долларигача тақдим этилиши кўзда тутилмоқда. Транспорт харажатлари учун эса 100 АҚШ долларида 1000 АҚШ долларигача берилиши мумкин.

Шунингдек, низомда молиявий ёрдам кўрсатувчи Ўзбекистоннинг 37 та хорижий мамлакатлардаги элчихона ва консуллик хизматлари рўйхати берилган.

Қуйидаги расмларда қарз маблағларини олиш учун ариза ва шартнома намуналари, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихона ва консуллик хизматлари рўйхати кўрсатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг