Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Икки карра катталашган» Хитой АҚШдан ўзиб кетади — Америка банки

«Икки карра катталашган» Хитой АҚШдан ўзиб кетади — Америка банки

Фото: «Interaffairs.ru»

Хитой иқтисодиёти 2035 йилга бориб икки баравар катталашиши, АҚШни қувиб ўтиб, дунёда етакчига айланиши мумкин. Жаҳондаги энг йирик молиявий конгломератлардан бири — «Bank of America» таҳлилчиларининг ҳисоб-китоблари шуни кўрсатмоқда. Бу ҳақда CNBC хабар берди.

Америка банкига кўра, ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) икки карра ошиши учун Хитойга 15 йил давомида йиллик 4,7 фоизлик иқтисодий ўсиш керак бўлади.

Бу суръатга эришиш осонмас, бироқ мумкин, дейишмоқда таҳлилчилар.

Хусусан, «BofA Global Research» компаниясининг Осиё иқтисодиёти бўлимини бошқараётган Ҳелен Цяонинг таъкидлашича, қатор ислоҳотлар Хитойга ушбу маррага етишда ёрдам беради. ХХР нафақат ЯИМни икки баравар оширишни, балки тахминан 2027-2028 йиллардаёқ Қўшма Штатларни дунёнинг энг йирик иқтисодиёти сифатида қувиб ўтишни уддалайди, дея прогноз қилди Цяо.

Хитой иқтисодиёти ўтган йили 2,3 фоизга ўсгани «Синьхуа» агентлиги хабарида айтилади. Бу сўнгги 40 йилдаги энг паст ўсиш бўлди. Бироқ 2021 йилда, Халқаро валюта жамғармаси прогнозларига кўра, Хитой иқтисодиёти ўсиши 8,1 фоизга кўтарилади.

АҚШ иқтисодиёти эса 2020 йилда 3,5 фоизга пасайганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг