Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус: Саудия Арабистонида мудҳиш рекорд янгиланди

Коронавирус: Саудия Арабистонида мудҳиш рекорд янгиланди

Фото: «РИА Новости»

Саудия Арабистони соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатда бир кунда аниқланган коронавирус билан касалланишлар сони бўйича мудҳиш рекорд қайд этилди.

«Бир кеча-кундузда 3943 кишида коронавирус аниқланиб, умумий касалланганлар сони 186 436 нафарга етди. Пандемия бошлангандан бери 1599 та ўлим ҳолати кузатилган. Ўтган бир кеча-кундузда 2363 киши соғайиб, уларнинг сони жами 128 минг нафарни ташкил этмоқда», — дейилади соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.

Саудия Арабистони коронавирус билан касалланишлар сони бўйича араб дунёсида ҳали ҳам биринчи ўринни эгаллаб  турибди. Агар Форс кўрфазининг қолган давлатларида, жумладан, вирусни юқтирганлар сони бўйича ундан кейинги ўринда турувчи қўшни Қатарда ўтган бир ҳафта давомида бу кўрсаткич сезиларли даражада пасайган бўлса, Саудия Арабистонида эпидемия аввалгидек ўсишда давом этмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг