Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

UZMOBILE алоқаси энди 6000 метр баландликда ҳам бор!

UZMOBILE алоқаси энди 6000 метр баландликда ҳам бор!

Фото: Компания матбуот хизмати

UZMOBILE янги чўққиларни забт этмоқда! Эндиликда халқаро авиакомпаниялар самолётлари бортида парвозни амалга оширган ҳолда миллий оператор хизматларидан фойдаланиш мумкин.

Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) маълумотларига кўра, 2018 йилда дунё бўйлаб авиакомпанияларнинг йўловчи ташиш ҳажми 4,4 миллиард кишини ташкил этди, бу эса дунё аҳолисининг 60 фоизини ташкил этади! Шу билан бирга, аксарият ўзбекистонликлар дунё бўйлаб саёҳат ёки хизмат юзасидан сафарга чиқиб, кўп парвоз қилишади. Ва бугунги кунда кўпчилик ўз олис сафарларини айнан авиакомпанияларга ишонишлари ажабланарли ҳолат эмас, сабаби у — тез, шинам ва қулайдир.

Эҳтимол мобил алоқадан фойдалана олмаслик имконияти парвозларнинг асосий камчилиги бўлган бўлиши мумкин. Парвоз пайтида барча воқеалардан бохабар бўлиб туриш учун баъзи ҳолларда алоқада бўлиш жуда муҳим ҳисобланади. Энди UZMOBILE миллий оператори билан бунинг имкони мавжуд.

Миллий оператор қуйидаги йирик халқаро авиакомпаниялар самолётлари бортида роуминг хизматларини тақдим этишни йўлга қўйди: Uzbekistan Airways, Turkish Airlines, ALITALIA, Qatar Airways, Emirates, Virgin Atlantic ва бошқалар!

Ушбу хизматни ўз абонентларига тақдим этиш учун «Ўзбектелеком» АК ва «AeroMobile.AS» (Халқаро ҳаво бўшлиғи) ўртасида шартнома тузилди.

Ҳар қандай абонент парвоз вақтида ернинг исталган нуқтасидан қўнғироқ қилиши ва қўнғироқларни қабул қилиши, шунингдек SMS юбориш ёки интернет орқали мессенжерларда мулоқот қилиши ҳамда электрон почтадаги муҳим хатларни текшириши мумкин. Хизмат учун тўловлар милий валютада амалга оширилади ва махсус шартнома талаб этилмайди – барчаси жуда ҳам оддий.

Ишончли UZMOBILE алоқаси билан ҳаттоки 6000 метр баландликда ҳам барча ишлардан хабардор бўлиб туринг.

UZMOBILE – ишончли алоқа мобил оператори!

«AeroMobile» роуминг хизмати шартлари билан бу ерда танишиб чиқишингиз мумкин. 

Роумингга уланиш бўйича батафсил маълумотни қуйида келтирилган ҳаволалардан олишингиз мумкин:

https://youtu.be/-na3ODu_ItM

https://youtu.be/1m1DeIj567w

Sayt: www.uztelecom.uz

Facebook: https://www.facebook.com/uztelecom

Telegram: https://t.me/uztelecomuz

Instagram: https://www.instagram.com/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг