Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Улар билан ишлаш жуда осон!» — «Ucell-Nukus» дилери (видео)

Ucellнинг минтақавий филиаллари бўйлаб «Xabar.uz» медиа-турлари давом этмоқда. Бу сафар биз сизни «Ucell-Nukus» минтақавий филиали фаолияти билан таништирамиз.


— «Ucell-Nukus» минтақавий филиали 2004 йилдан бери фаолият кўрсатади. Компания тармоғида 2G, 3G ва 4G стандартларидаги 400 га яқин таянч станциялари ишлаб турибди. Компаниянинг Қорақалпоғистондаги абонентлар базаси 428 мингдан ортиқни ташкил этади, — дейди филиал директори Байрам Жумагулов. — Қорақалпоғистон Республикаси минтақасида компаниямиз абонентлар базаси бўйича етакчи саналанади. Минтақадаги мижозларга хизмат кўрсатиш учун 47 та дилерлик пунктлари жалб қилинган. 

«Ucell-Nukus»нинг абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳида тўрт нафар оператор ишлайди. Улар кунига камида 100 кишига хизмат кўрсатади. Гуруҳ компания хизматларига янги уланиш, SIM-картани алмаштириш, рақамни янгилаш, шунингдек турли хил хизматларни ёқиш ва ўчириш каби хизматларни тақдим этади.


— Карантин пайтида минтақавий бўлим томонидан республиканинг 200 нафардан ортиқ абонентларига SIM-карталар етказиб берилди. Ушбу хизмат бугунги кунгача фаол. Энди абонентлар SIM-картани уйдан туриб буюртма қилишлари мумкин. Компания барча ходимларни зарурий ҳимоя воситалари билан таъминлайди, — дейди «Ucell-Nukus» филиалининг абонентларга хизмат кўрсатиш гуруҳи оператори Азизбек Нисанбаев.

«Ucell-Nukus» техник хизмат кўрсатиш гуруҳида 20 нафар ходим фаолият олиб боради. Улар томонидан 2020 йилнинг бошидан буён 42 та таянч станцияси 4G стандартига модернизация қилинди.


— Яхши янгилик билан бўлишмоқчиман: бугун республиканинг энг чекка нуқтасида — Қорақалпоғистон қишлоғида, Қозоғистон билан чегарадаги «Даут-ата» божхона постида таянч станцияси фойдаланишга топширилди. Ушбу станциясининг ишга туширилиши юқори сифатли алоқа ва интернетдан фойдаланиш имконини беради, — дейди «Ucell-Nukus» минтақавий филиали бош муҳандиси Муратбай Сейидов.


«Ucell-Nukus» дилери Тимур Досходжаев компания билан ишлашдан жуда мамнунлигини айтади:

— Айни пайтда бизда бешта шохобча бор, етти оператор ишлайди. Ucell ҳар доим тарифлар ва хизматлар бўйича бизнинг фикр ва мулоҳазаларимизни эшитади. Операторларимиз ҳар йили Ucell мутахассислари томонидан ўқитилади. Аввало, мен компаниянинг ишимизни яхши рағбатлантиришини таъкидлашни истардим. Қолаверса, Ucell абонентларга хизмат кўрсатиш учун жуда қулай тариф режаларига эга. Улар билан ишлаш жуда осон!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг