Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ucell компанияси EMBRAS 2020 иш берувчилар бренди соҳасида етакчи бўлди (видео)

Ucell компанияси EMBRAS 2020 иш берувчилар бренди соҳасида етакчи бўлди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида «Central Asia Employer Brand Award» — EMBRAS 2020 мукофотининг йиллик энг яхши лойиҳаларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

«COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) «Бизнес натижа» ва «Иш берувчининг имижи» номинацияларида етакчи ўринларни эгаллади.

Employer Brand Award — бу МДҲ, Эвропа ва Марказий Осиёдаги энг яхши иш берувчиларнинг объектив рейтингидир. Саммит самарали фикр алмашиш учун платформа бўлиб, Европа ва Осиёдан келган жаҳон миқёсидаги мутахассислари ўзларининг тажрибалари ва билимларини кадрлар менежменти ва ривожланишидаги илғор тажрибалар ва ҳолатлар ҳақида ўртоқлашадилар.

Ucell «Бизнес натижа» номинациясида биринчи ўринни ва «Иш берувчининг имижи» номинациясида учинчи ўринни эгаллади.

«Бизнес натижа» номинациясида «Ucell-Upgrade» лойиҳаси — Call-марказнинг иш фаолиятини яхшилаш учун мотивацион дастур учун мукофот тақдим этилди. «Ucell-Upgrade» улкан мақсадларга эришишга ва абонентлар учун ахборот-маълумот хизматларининг сифатини оширишга имкон берди. Лойиҳа халқаро HR мутахассислари томонидан юқори баҳоланди ва биринчи ўринни эгаллади.

«Иш берувчининг имижи» номинациясидаги мукофотни «Ucell — Трансформация» лойиҳаси олди, унинг вазифаси иш берувчи — давлат компаниясининг ижобий имижини сақлаш эди. Рақобатбардош иш ҳақи, корпоратив маданият, ходимларнинг малакасини ошириш ва уларга ғамхўрлик қилиш Компаниянинг муҳим тамойиллари ҳисобланади.

Максим Домахин, «COSCOM» МЧЖ ходимларни бошқариш департаментининг директори в.б.:

– «COSCOM» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) абонентлар сони бўйича Ўзбекистоннинг уяли алоқа бозорида етакчи, телекоммуникация соҳасидаги йирик иш берувчи ва мамлакатдаги энг йирик солиқ тўловчиларидан бири ҳисобланади. Биз ғалаба қозонишга умид қилгандик, лекин бирданига иккита номинация бўйича ғалаба биз учун ёқимли сюрприз бўлди. Бутун инфратузилманинг иши, авваламбор, ходимларга боғлиқ. Бугун бизнинг лойиҳаларимиз мукофотнинг халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. Ucell бу билан тўхтаб қолмайди. Компания ўз ходимларининг меҳнат шароитларини яхшилашни давом эттиради ва Компаниянинг ҳар бир мутахассисининг касбий юксалишини таъминлайди.

Ucell ҳар доим ички корпоратив маданият ҳақида қайғуради, ривожланиш ва ўқитиш, лавозим юксалишлар, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, ишчиларни рағбатлантириш ва жалб қилишда муҳим рол ўйнайди. 2020 йилда ходимлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, ходимларнинг қониқиш даражасининг умумий фоизи 94 фоизни ташкил этди. Компания учун мукофотни қўлга киритиш бирлашган жамоа сифатида олдинга силжиш учун қўшимча рағбатдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг