Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туман ХТБ ва банк маоши кечиккан ўқитувчилардан узр сўради

Туман ХТБ ва банк маоши кечиккан ўқитувчилардан узр сўради

Фото: Photogoroda.com

Жомбой туманида ўқитувчиларнинг маоши кечикиши ҳолати рўй берди. Ушбу ҳолатга «Ҳумо» тўлов тизимига ўтилиши сабаб қилиб кўрсатилган.

Узасбо тизимининг oylikbot_uz канали ўқитувчиларнинг ноябрь ойи иш ҳақлари ҳисоблангани ҳақида маълумот кўрсатаётган эди. Аммо беш кун давомида бу маош ўқитувчининг пластик картасига келиб тушмади.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Жомбой тонги» газетаси мутасадди идоралар билан боғланди. Мақола тайёрланиш жараёнида, ниҳоят кечки соат 20:00да жомбойлик ўқитувчиларнинг пластик картасига ойлик маошлари келиб тушди.

«Агробанк»нинг туман бўлими раҳбари Озод Ўсаровнинг маълум қилишича, банк пластик карталарининг «Ҳумо» тўлов тизимига ўтаётгани бундай ноқулайликка сабаб бўлган. Янги йилдан бошлаб, амалдаги банк карталари «Ҳумо» пластик картасига тўлиқ алмаштирилади.

Туман ХТБ ҳамда банк жамоаси техник носозлик учун ўқитувчилардан узр сўради. Маълумот учун, бюджет тизимида ишловчи ходимларнинг ойлик маоши ҳар ойнинг бешинчи санасигача тўлаб берилиши белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг