Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда йирик спорт заллари ҳам шифохонага айлантирилмоқда (фото)

Тошкентда йирик спорт заллари ҳам шифохонага айлантирилмоқда (фото)

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур ва Сергели туманларида «Covid-19» билан хасталанган беморларни даволаш учун махсус марказлар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот маркази хабар қилди.

Шайхонтоҳур туманидаги «Ёшлик» спорт мажмуасида коронавирус ташҳиси қўйилган беморларни даволаш учун махсус шарт-шароитлар яратилмоқда.

Ҳозирда мажмуанинг 3 та залини қайта жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бу маскан 520 нафар беморларнинг саломатлигини тиклаш учун зарур бўлган тиббий жиҳоз ва ускуналар билан таъминланади. Бунинг учун мажмуа ИВЛ ва СИПАП аппаратлари, кислород балонлари ва бошқа замонавий техникалар билан таъминланмоқда.

150 нафар тиббиёт соҳаси мутахассисларига ётоқхона тайёрланади.

Шунингдек, Сергели туманининг 2-болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасида ҳам 250 ўринли даволаш маскани ташкил этилмоқда.

Бу ерда тиббиёт ходимлари учун бинонинг ҳовлисида махсус палаткалар қурилмоқда.

Айни пайтда масканни энг зарур бўлган тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.

Ушбу янги қувватлар яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг