Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Фото: Xabar.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 29 июнь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8222 (+23) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 2 нафари  Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5496 (+167) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2702 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг