Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда таъқиб: ЙПХ ходимлари Lacetti’да қочган қизни қувлади

Тошкентда таъқиб: ЙПХ ходимлари Lacetti’да қочган қизни қувлади

17 октябрь куни тахминан соат 22:35 да Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Айвон” чойхонаси қаршисида ЙҲХБ ЙПХ инспектори ҳуштак ва жезл билан Lacetti ҳайдовчисини тўхтатган.

Ҳайдовчи инспекторга бўйсунмасдан, катта тезликда ҳаракатни давом эттирган. Шундан сўнг ЙПХ ходими уни таъқиб қила бошлаган. Лекин ҳайдовчи барибир тўхтамаган.

У ТХАЙ бўйича ҳаракатни давом эттириб, “Уч Қаҳрамон” ЙПХ постигача етиб борган, сўнг Амир Темур ва Янги Шаҳар кўчалари кесишмасидаги айлана чорраҳасида бироз вақт қарама-қарши йўналиш бўйича ҳаракатланган.

Ниҳоят 20 дақиқалик таъқибдан кейин автомобиль Юнусобод туманидаги Каймакова кўчасида (17-сон шифохона қаршисида) тўхтатилган. Бировнинг номидаги машинани 25 ёшли қиз бошқариб боргани аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2 та моддаси бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, машина жарима майдончасига жойланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг