Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда «Кобальт» светофорда тўхтаб турган тўртта машинага келиб урилди

Тошкентда «Кобальт» светофорда тўхтаб турган тўртта машинага келиб урилди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 14 январ куни кечаси ижтимоий тармоқларда Учтепа туманида содир бўлган воқеа жойидан олинган фотосуратлар тарқалган эди. Ушбу ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

14 январ куни соат 22:50 да Лутфий ва Фарҳод кўчалари кесишган жойда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганлиги тўғрисида 102 рақамига хабар тушган.

«Кобальт» русумли автомашина ҳайдовчиси 37 ёшли Т.Тоҳир светафорнинг тақиқловчи сигналида тўхтаган бир нечта автомобил, жумладан: иккита «Матиз», «Спарк» ва «Нексия-3» русумли автомашиналар билан тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида «Кобальт» ҳайдовчиси, «Матиз» ҳайдовчиси ва унинг йўловчиси, шунингдек яна бир «Матиз» йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олишган.

«Кобальт» автомобилининг светофор олдида тўхтаб турган машиналарга келиб урилиши сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Чилонзор тумани Бунёдкор ва Фурқат кўчалари чорраҳасида «BMW» тўхтаб турган «LACETTI» орқасидан келиб урилиши оқибатида икки машина ҳам ёниб кетганди.

«LACETTI» русумли автомашинанинг ҳайдовчиси ва йўловчиси 6 ёшли Д.М. қутқарилиб, куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, яна икки йўловчи — 44 ёшли И.М. ва 8 ёшли Я.М. эса воқеа жойида ҳалок бўлишганди.

«BMW» автомобили ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетганди. Икки нафар йўловчининг ҳалок бўлишига, яна икки кишининг шифохонага тушишига сабабчи бўлган ўша ҳайдовчи бироз муддатдан сўнг ушланиб, унинг шахси аниқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг