Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ: Тўртта террорчилик актининг олди олинди

ДХХ: Тўртта террорчилик актининг олди олинди

2020 йилда ДХХ идоралари саъй-ҳаракати билан 4 та террорчилик актининг олди олинди. Улардан 2 таси Ўзбекистонда, 2 таси МДҲ мамлакатларида содир этилиши режалаштирилган эди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, экстремистик ва террористик ташкилотларнинг 67 та яширин гуруҳлари фаолиятига чек қўйилди.

Экстремизм ва терроризмга алоқадорликда айбланиб, хорижда яшириниб юрган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатимизга олиб келинди ҳамда жавобгарликка тортилди. 

Шунингдек, 747 кг.дан ортиқ гиёҳванд моддалар, 251 минг дона психотроп таблеткалар, 594 дона қурол, 4.781 дона ўқ-дори ва 24,4 кг портловчи моддалар ноқонуний муомаладан олинди.

540 дан ортиқ коррупция билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Бюджет ва кредит маблағларининг талон-тарож қилиниши ҳамда мақсадсиз ишлатилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланиб, 557 млрд. сўм давлат фойдасига ундирилди.

Ноқонуний миграция ва одам савдосига алоқадор 102 та жиноий гуруҳ фош этилди.

Давлатимиз сарҳадларидан ноқонуний олиб ўтилган 58,3 млрд. сўмлик товар-моддий бойликлар қўлга олинди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига кўра амалга оширилган «Меҳр 3» ва «Меҳр 4» гуманитар операциялари доирасида Сурия ва Афғонистон давлатларида оғир шароитда қолган 122 нафар аёллар ва болалар мамлакатимизга олиб келинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг