Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Томскда ёниб кетган ҳамюртларимиз жасади бугун олиб келинди

Томскда ёниб кетган ҳамюртларимиз жасади бугун олиб келинди

Xабарингиз бор, жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск областида ёнғин натижасида, Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлган эди.

Томскда ҳалокатга учраган ўзбекистонликлар бугун тонгда юртимизга олиб келинди.

TИВ, ИИВ ва Tашқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан Tомск вилояти Aсиновский тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси ҳисобидан Tошкент шаҳрига етказилди.

Қолган икки нафар марҳум жасадлари ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг