Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тожикистон коронавирусга қарши курашда ёрдам сўраяпти

Тожикистон коронавирусга қарши курашда ёрдам сўраяпти

Фото: «123ru.net»

Тожикистон COVID-19 га қарши курашиш ва олдини олишда хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан ёрдам сўради, дея хабар берди «РИА Новости».

Маълумотларга кўра, Тожикистон тиббиёт ходимлари учун махсус халат ва ҳимоя комбинезонлари, ниқоблар, шунингдек, қўлқоп ва коронавирусни аниқлаш учун тестлар сўраган.

ЖССТнинг Тожикистондаги вакили Галина Перфильева 1 апрель ҳолатига кўра мамлакатда коронавирус йўқлигини айтган. У мамлакат аҳолисини гигиенага амал қилишга, одамлар кўп тўпланадиган жойларга бормасликка чақирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг