Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термиздаги воқеа юзасидан Бош прокурорга тақдимнома киритилди – Судьялар олий кенгаши

Термиздаги воқеа юзасидан Бош прокурорга тақдимнома киритилди – Судьялар олий кенгаши

Фото: Видеодан кадрлар

«Effect.uz» сайти ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда тарқатилган жиноят ишлари бўйича Термиз тумани суди фаолиятига оид лавҳа юзасидан Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати баёнот берди.

«Лавҳада акс этган «Effect.uz» ходимларининг суд раиси хизмат хонасига бостириб кириб, суд мажлисида иштирок этиш ва жараённи тасвирга олишни ўта қўпол тарзда талаб қилиши журналист одобига зид хатти-ҳаракат, суд мустақиллиги ва судья дахлсизлигига очиқдан очиқ тажовуз ва ҳурматсизлик», дейилади баёнотда.

Шунингдек, кенгаш матбуот хизматининг қайд этишича, журналист ёки блогерларнинг очиқ суд мажлисида иштирок этишига монелик йўқ. Бироқ, процессуал қонунчилик талабига кўра, суд жараёнини тасвирга олинишига рухсат бериш (тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда) суд мажлисига раислик этувчи томонидан ҳал этиладиган масала.

«Ҳолат бўйича тузилган материал юзасидан суриштирув  олиб борилаётган бир пайтда «Effect.uz»  ходимлари бир томонлама талқин этилган иккинчи лавҳасини ижтимоий тармоқларда намойиш этади.

Бу суриштирув ишларига таъсир ўтказиш, судлар фаолияти ва судьялар дахлсизлигига ҳурматсизлик ҳамда журналист томонидан бугунги очиқлик сиёсатини ҳамда ўз ваколатини суиистеъмол қилишдан бошқа нарса эмас.

Шунга кўра, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш сўрови билан Судьялар олий кенгаши раиси томонидан Ўзбекистон Бош прокурорига номига тақдимнома киритилди.

Натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади», дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати ҳолат юзасидан баёнот берганди. Унда иш прокуратурага оширилгани қайд этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг