Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Таниқли шоирнинг аҳволи оғир. Аёли ёрдам сўрамоқда...

Таниқли шоирнинг аҳволи оғир. Аёли ёрдам сўрамоқда...

Шамсиддин Садоий ва Озодбек Назарбеков.

Кўплаб шеърлари таниқли хонандалар томонидан куйга солиниб айтилаётган таниқли шоир Шамсиддин Садоийнинг аҳволи оғир. Пневмония билан хасталанган ижодкор Зангиотадаги шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётибди. Бу ҳақда Садоийнинг аёлига таяниб, «Fikrat.uz» хабар бермоқда. Шоир уч кун аввал комадан чиққани айтилади.

Шоирнинг аёлига кўра, оила иқтисодий жиҳатдан танг аҳволда қолган. Садоийнинг шеърларини кўйлаб, танилган бугуннинг машҳурларига шоирнинг аёли сим қоққан, бироқ «улар парво ҳам қилишмаган».

Аёлнинг давом этишича, Шамсиддин Садоийнинг «...ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлганига 1-1,5 йилча вақт бўлди. У уюшмага аъзо бўламан, деб қатнайвериб, уюшманинг йўллари чуқур бўлиб кетди. Йилига 4-5 марта (Навоийдан) келиб кетарди, лекин олдинги раис уни аъзо қилмасди. Сирожиддин Саййид раис бўлгач, уни аъзоликка қабул қилди. Олдинги раис кимсан, демасди. Квартирама-квартира юрардик, ойига 200-250 доллар тўлаб. Уюшмага аъзо бўлгач, Дўрмондаги Ёзувчилар уюшмасининг меҳмонхонасидан бир хона жой ажратиб беришди. Имконимиз бўлмагандан кейин ўғилчамни онамга бериб юбордик.

...Ҳозир бир ўзим қолиб кетганман. Ҳар куни Зангиотага бораман, буям ўзи бўлмаяпти».

«...Ҳозир реанимацияда ётибди, аҳолини ҳам аниқ билолмаяпман. Баъзида дўхтирлар телефон қилишади. Ичадиган суви ҳам йўқ экан, сув келтириб беряпман. У ердаги сув ичиш учун яроқсиз экан. Баъзида овқат айтишади, лекин овқат келтириб беролмаяпман, қўлимда пулим йўқ. У-бу ташкилотларга айтинг, илтимос, ҳолидан хабар олишсин. Озодбек акага (Назарбеков) ҳам айтдим, гапирмади у киши», дейди шоирнинг аёли.

Маълумот учун: Шамсиддин Садоий 1958 йилда Бухоро вилоятида туғилган. «Мени кутган эдингиз», «Давлатинг борида», «Дунёни муҳаббат олади», «Сени менга яратган» сингари шеърий тўпламлари нашр этилган.  Унинг шеърлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова, Ғуломжон Ёқубов, Сардор Мамадалиев, Равшан Комилов, Ғиёс Бойтоев ва бошқалар томонидан куйга солинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг