Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Танангиз қанчалик қариганини ўзингиз ҳам текширсангиз бўлади

Танангиз қанчалик қариганини ўзингиз ҳам текширсангиз бўлади

Фото: Focus and Blur/Shutterstock/FOTODOM

Буюк Британия миллий соғлиқни сақлаш хизмати мутахассисларининг айтишича, бир оёқда қанча вақт туришга қараб организмнинг қариш даражасини аниқлаш мумкин. Бу ҳақда Metro нашри ёзмоқда.

Таъкидланишича, инсоннинг умри ўтгани сайин бир оёқда мувозанатни сақлаган ҳолда тик туриш қобилияти сусайиб боради.

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бир оёқда мувозанатни сақлаб туриш ўртача вақти турли ёшлар учун қуйидагича:

  • 18 дан 39 ёшгача — 43 сония;
  • 40 дан 49 ёшгача — 40 сония;
  • 50 дан 59 ёшгача — 37 сония;
  • 60 дан 69 ёшгача — 30 сония;
  • 70 дан 79 ёшгача — 18-19 сония.

80 ёшдан ошганлар бир оёқда 5 сониядан сал кўпроқ туришлари мумкин.

Бу усулни синаб кўришда ҳеч нарсага суянмасдан бир оёқ кўтарилган, қўллар сонларга қўйилган, кўзлар очиқ ҳолатда бўлиши шарт. Саноқ оёқ ердан узилганидан бошланиб, ерга тегишига қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг