Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!» акцияси эълон қилинди

«Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!» акцияси эълон қилинди

Фото:«Xabar.uz»

Хабарингиз бор, айни кунларда Адлия вазирлиги томонидан «Адлия тадбиркорга дўст» лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур лойиҳа доирасида «Тадбиркорни ҳомийликка мажбурлама!» шиори остида тадбиркорларни ноқонуний ҳомийлик ишларига жалб қилишга қарши акция эълон қилинди. Ушбу акция октябрь ойи давомида ўтказилади. Бу ҳақда вазирликнинг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Акция доирасида ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда ҳудудий адлия органлари томонидан республиканинг барча ҳудудларида сўровлар ўтказиш, шунингдек, ноқонуний ҳомийликнинг барча кўринишларига қарши зарур чора-тадбирларни кўриш режалаштирилган.

Шунингдек, ушбу Акция орқали тадбиркорлик субъектларини ҳомийлик ва хайрия ёрдами кўрсатиш ишларига мажбурий жалб қилиш, уларга нисбатан маъмурий ва бошқа чораларни қўллаш таҳдиди остида йиғилишлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳолатларини аниқлаш бўйича сўровлар ўтказилади.

Сўровномада аноним равишда ёки шахсингизни кўрсатган ҳолда иштирок этишингиз мумкин.

Шахсини кўрсатган иштирокчиларнинг тадбиркорлик ҳуқуқларини тиклаш юзасидан зарур чоралар кўрилади.

Сўровномада қуйидаги ҳавола орқали иштирок этишингиз мумкин:

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг