Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетди, бир киши жабрланди

Сурхондарёда ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетди, бир киши жабрланди

Фото: ФВВ матбуот хизмати

4 май куни Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида жойлашган «Озод тех оил» МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган.

Оқибатда 25 м.куб дизель ёқилғи сақлаш резервуари ичидаги тахминан 2 м.куб дизель ёқилғиси ва резервуар ёниб зарарланган.

Аниқланишича, ёнғин шохобча ҳудудида пайвандлаш ишларини олиб бориши оқибатида келиб чиққан.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида бир киши куйиш тан жарохатини олган ва туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг