Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Совуқ об-ҳаво чекинадими? Гидрометеорология хизматининг сўнгги маълумоти

Совуқ об-ҳаво чекинадими? Гидрометеорология хизматининг сўнгги маълумоти

Фото:«Xabar.uz»

Гидрометеорология маркази келаётган дам олиш кунларида кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Ушбу ҳафтанинг иш кунлари охирида Ўзбекистон ҳудуди Россиянинг Европа ҳудуди орқали кириб келган жуда совуқ ҳаво массалари таъсири остида бўлди.

Кечаси ва эрталб ҳаво ҳарорати 10-12° совуқгача пасайди. Қорақалпоғистонда 20-22° совуқ, Устюртда 23-25° совуқ бўлди. Кундуз кунлари ҳарорат 4-6° совуқдан юқорига кўтарилмади, шимолда ҳарорат 8-10° совуқ атрофида бўлди. Бундай ҳарорат меъёрий қийматлардан 12-17° паст бўлди.

Бугундан бошлаб совуқ ҳаво массалари республикамиз ҳудудидан чиқишни бошлади. Унинг ўрнига Туркманистон ҳудудларидан илиқ ҳаво массалари кириб келмоқда.

Дам олиш кунлари ҳавонинг илиши давом этади. Якшанба кунига келиб, кечаси 3-5° совуқгача кучсизланади, кундуз кунлари эса 7-12° илиқгача кўтарилади. Аммо бу февраль ойининг охиридаги иқлимий меъёрлардан бироз пастроқдир.

Республика ҳудудининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг